Мьянмадаги муссон ёмғирлари келтирган сув тошқинлари туфайли ҳалок бўлганлар сони 60 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Офат оқибатида 20 минг уй вайрон бўлди, 200 минг киши жабрланган. Мамлакат ҳукумати, қуролли кучлар, шунингдек, Қизил хочнинг маҳаллий бўлими сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш учун зарур чоралар кўрмоқда, жабрланганларга озиқ-овқат, сув ва таъминот учун керакли бошқа нарсалар етказилмоқда.
Мьянмада сув тошқинлари мамлакат ҳудудида май охирида бошланиб, октябрь ойи ўрталарида тугайдиган муссон ёмғирлари мавсумида тез-тез содир бўлиб туради.
Изоҳ (0)