2 августга ўтар кечаси худкуш террорчи Туркия шарқидаги Агра провинциясида полиция участкасини портлатиб юборди, дея хабар бермоқда Daily Sabah. Натижада икки аскар ҳалок бўлди, 24 нафари жароҳатланди.
Газета ёзишича, террорчи ҳудудга икки тонна портловчи модда ортилган тракторда кириб келган. Туркия ҳукумати фикрича, ҳодисага мамлакатда тақиқланган Курдистон Ишчилар партиясининг жангарилари алоқадор.
Изоҳ (0)