Яманнинг Адан шаҳрида ўтган суткада мина портлашидан ўн киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Sky News Arabia хабарига кўра, шиаларнинг «Ансар Аллоҳ» ҳаракати тарафдорлари ўрнатган миналар туфайли ўн киши, жумладан беш нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Яна 80 дан ортиқ яманликлар жароҳат олган.
Нашр эслатишича, Яман ҳукумати 17 июль куни Аданни хусийлардан озод этиш операциясини бошлади. Миналарни хусийлар шаҳардан чекиниш пайтида ўрнатган.
Изоҳ (0)