Жанубий Кореянинг Korea Telecom компанияси Тошкентдаги Инҳа университетига беғараз асосда 700 та китоб тақдим этди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Компания ОТМга талабаларни ўқитиш жараёнида фойдаланишга мўлжалланган ахборот технологияларининг турли соҳалари бўйича дарсликлар ва ўқув адабиётларини совға қилди.
KT Global Business Promotion вице-президенти профессор Ким Юн Же ҳадя этилган китоблар ёрдамида талабалар дунёқараши ва ўқув жараёни янада яхшиланишига умид билдириб қолди.
Изоҳ (0)