«Сувсоз» ДУК турар жойлардаги совуқ сув босимининг пастлиги кечки соатларда истеъмолнинг кўпайгани билан боғлиқлигини маълум қилди, деб ёзади «UZ24».
Корхона хабарига кўра, иссиқ кунларда сув истеъмоли кўпайиб, айниқса, 18:30 дан 21:30 гача бўлган вақт давомида шаҳар тармоқларидаги совуқ сув босими тушиб кетади. Паст босимга уй ичидаги қувурлардан сув сизиб чиқиши ва уларнинг чўкиндилар билан тўлиб қолиши, шунингдек сантехникадаги носозликлар сабаб бўлиши мумкин.
«Сувсоз» огоҳлантиришича, белгиланган вақтларда полизларни суғориш, кўчаларга сув сепиш ёки машина ювиш тақиқланади. Уйда сув босимининг пастлиги кузатилса, биринчи навбатда хонадондаги сантехникани текшириб кўриш ва Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига мурожаат қилиш тавсия этилади.
Изоҳ (0)