Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

1 август, шанба кечки пайт Нью-Йоркнинг энг машҳур осмонўпар биноси — 102-қаватли Empire State Building  деворларидан бирида йўқолиб кетиш хавфи остидаги жониворларнинг нурли тасвирлари пайдо бўлди. Ушбу тадбир табиат ҳимоячилари томонидан йўқолиб бораётган турларни асрашга барчанинг эътиборини жалб этиш мақсадида уюштирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

Қор қоплони, ноёб қушлар, маймунлар, илонлар ва денгиз жониворларининг нурли суратлари бастакор Жей Ральф мусиқаси садолари остида алмашиб турди. Тасвирлар қўшни бинолардан бирига ўрнатилган 40 та кучли прожектор ёрдамида ҳосил қилинди.

Ташкилотчилар Нью-Йорк маъмурларидан ушбу тадбирни ўтказишга рухсат олишлари учун салкам уч йил вақт  кетди ва бундан атиги бир ой аввал ниҳоят ижозат тегди. Сарфланган 1 миллион доллар атрофидаги маблағ асосан турли хайрия жамғармалари томонидан ажратилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Солиқлар, жарималар, коммунал ва бошқа тўловларни қандай қилиб уйдан чиқмасдан тўлаш мумкин?
Маҳаллий
БАА Ўзбекистон заргарлик саноатига инвестиция киритиши кутиляпти
Дунё
Зеленскийнинг рафиқаси украиналиклар чироқсиз ва иссиқликсиз яшашга розилигини маълум қилди