Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 31 июль куни Гананинг янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) Альҳажи Бава Гильберт Айембеллани қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди», — дейилади вазирлик хабарида.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Гана ўртасидаги, жумладан БМТ, унинг тузилмалари ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқаларга оид масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда баъзи минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)