22—25 сентябрь кунлари Беларусь ишбилармон доиралари вакиллари Тошкентга ташриф буюради, дея хабар бермоқда «Review.uz».
Ташриф Беларусь Савдо-саноат палатасининг Минск бўлими томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ҳамда Беларуснинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкиллаштирилади.
Ташрифдан мақсад Беларусь маҳсулотларини сотиш бозорини кенгайтириш, янги бизнес шериклар қидириш, инвестициялар жалб этиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг турли шаклларини йўлга қўйишдан иборат бўлади.
Изоҳ (0)