«Яндекс.Переводчик» матнлар ва веб-саҳифаларни автоматик равишда таржима қилиш хизмати энди ўзбек тилидан ва ўзбек тилига таржима қилади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Нашр эслатишича, 2014 йил охирида ўзбек тили Google Translate таржима онлайн-сервисидаги тиллар рўйхатига қўшилган эди.
IТ ва маркетинг соҳасидаги профессионал таржимон Ҳамза Фозилжонов сўзларига кўра, Google Тranslate’да таржима сифатининг яхшиланиши асосан ўзбек тилини биладиган кўнгиллилар фаоллигига боғлиқ. Бунинг учун махсус таржимонлар ҳамжамияти бор. «Яндекс.Переводчик» эса ёпиқ бўлиб, унда кўнгиллилар ёрдамидан фойдаланилмайди.
«Яндекс»нинг таржима сервиси айни пайтда 63 та тилга, Google’ники эса 90 та тилга таржималарни амалга оширади.
Изоҳ (0)