Facebook фойдаланувчилари сони 13 фоизга ўсиб, 1,49 миллиард кишига етди, дея хабар бермоқда «Эхо Москви» интернет-компаниянинг чораклик ҳисоботига таяниб.
Унга кўра, ҳар куни ижтимоий тармоқдан бутун дунё бўйича 968 миллион киши фойдаланади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга яхшиланган.
Ҳисоботда кўрсатилишича, Facebook’нинг даромади жорий йилнинг иккинчи чорагида 4 миллиард доллардан ошди.
Изоҳ (0)