YouTube видеохизмати Чеченистоннинг «Грозний» давлат телерадиоканали расмий аккаунтини блок қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Телеканал интернет-таҳририяти муҳаррири Дмитрий Ефремовнинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда видеохостингнинг қўллаб-қувватлаш хизмати билан музокаралар олиб борилмоқда.
Ефремовнинг фикрича, телерадиокомпаниянинг YouTube’даги канали «Грозний» телерадиоканали устидан видеохизмат маъмуриятига шикоятлар йўллаш учун махсус очилган фойдаланувчи ҳисобларининг оммавий мурожаатлари сабаб блокланган бўлиши мумкин.
«‘Грозний’ телерадиоканалининг аккаунтида мутлақ эксклюзив видеоконтент жойлаштирилган бўлиб, ундан йирик федерал ОАВлар ҳам фойдаланади. Биз кимнингдир ҳуқуқларини бузган бўлишимиз мумкин эмас», — дейди муҳаррир.
«Грозний» телерадиоканали YouTube’даги аккаунтини очганига тўрт йил бўлди, бу вақт давомида интернет-каналга 5 мингдан ортиқ лавҳа жойлаштирилган. Каналга 30 мингдан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлган.
Изоҳ (0)