29 июль куни Ёшлар ижод саройида «Ёшларга Интернет тармоғида миллий сегментни ривожлантиришда кўмаклашиш» ҳамда «Мурувват уйларидаги кекса кишиларга кўрсатилаётган хизматлар даражаси ва сифатини ошириш» лойиҳаларининг тақдимоти бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Лойиҳанинг асосий мақсади ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида истеъдодли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, Интернет тармоғининг миллий сегментини ривожлантириш, ёшлар учун миллий сайтлар ва ижтимоий тармоқлар яратишдан иборат.
Лойиҳа ёшлар орасидаги маънавий ишларга замонавий АКТларни жорий қилиш, кўп профилли ёш мутахассисларни тайёрлаш, ҳар бир ОТМда талабалар ҳаётини ёритувчи сайтлар яратиш, истеъдодли ва ташаббускор талабаларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ва бошқаларда ёрдам бериши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)