Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ота-оналар васийлигисиз қолган болалар муаммосини ўрганиш бўлими раҳбари Гелена Хрульнова «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа заиф қатламлари учун ижтимоий хизматлар» тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларга изоҳ берди. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Айни пайтда етим болалар ва ота-она васийлигисиз қолган болалар муассасаларида тарбияланаётганларнинг 95 фоизида ота-онасидан бири ёки иккиси ҳам бор. Баъзи ота-оналарнинг ўзлари фарзандини Болалар уйи ёки Меҳрибонлик уйига жойлаштиришга интилади, улар бу билан боланинг ва ўзининг тақдирини вайрон қилаётгани ҳақида ўйламайди», — деди Хрульнова.
Унинг айтишича, айнан шунинг учун оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ижтимоий хизматларни ривожлантириш зарурдир.
«Қонунга киритилган моддаларни жорий этиш ижтимоий етимлик олдини олиш, оиладаги ночор аҳволни дастлабки босқичларидаёқ бартараф этиш, ота-она васийлигисиз қолган болалар учун оилавий шаклланмалар тузиш, Меҳрибонлик уйлари битирувчиларига руҳий-педагогик кўмак бериш имкониятини тақдим этади», — деди у.
Изоҳ (0)