Fitch Ratings рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг давлат назорати остидаги тўртта банкининг хорижий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолти рейтингини «B-» даражасида «Барқарор» прогноз сифатида тасдиқлади, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz». Булар «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака», «Агробанк» ва «Микрокредитбанк»дир.
Fitch хабарида айтилишича, ушбу банкларга давлатнинг кўмак беришга тайёрлиги шу билан изоҳланадики, давлат уларнинг мажоритар мулкдори ҳисобланади. Шунингдек, бундай қўллаб-қувватлаш туфайли банк тизими ўртамиёна ҳажмга эга.
«Бироқ иқтисодиётдаги тузилмавий камчиликлар туфайли, Fitch агентлиги Ўзбекистоннинг кредит имкониятларини юқори баҳоламайди, — дейилади хабарда. — Мамлакат иқтисодиёти ташқи ўзгаришларга таъсирчан, чунки экспортда хомашё маҳсулотлари устун туради ҳамда бир нечта давлатга эътибор қаратилган, ташқи молия эса асосан Ўзбекистоннинг хорижда ишлаётган фуқаролари маблағларининг ўтказмалари ҳисобига қўллаб-қувватланмоқда».
Fitch «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака» банки ва «Микрокредитбанк»нинг миллий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолти рейтингини «B», «Агробанк»никини эса «B-» деб баҳолади.
Барқарорлик рейтинги бўйича эса «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака» банк ва «Микрокредитбанк» «b-», «Агробанк» «ccc» даражасига эга бўлди.
Изоҳ (0)