Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг «Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга кириши учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартишлар киритиш ҳақидаги буйруғи қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Norma.uz».
Энди хорижий фуқаролар мактабга ўқишга кириши учун бола ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома орқали белгиланган вакилларнинг болани мактабга қабул қилиш тўғрисидаги аризасини тақдим этиши мумкин.
Қайд этилишича, аввал бунинг учун фақатгина ота-онанинг аризаси қабул қилинган. Шунингдек, ҳужжатга бошқа қатор ўзгартишлар киритилган.
Изоҳ (0)