Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган Baku Cup теннис турнирининг саралаш баҳсларини муваффақиятли якунлаб, асосий тўрдаги илк баҳсини ўтказди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Мукофот жамғармаси 250 минг АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг саралаш мусобақасида 6-ракетка сифатида қайд этилган Нигина аввалига россиялик Ксения Ликинани 6:3, 6:4, кейин эса италиялик Настася Барнеттни 7:5, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Бугун, 28 июль куни ўтказилган асосий тўр яккалик мусобақасининг илк даврасида Абдураимова россиялик Виталия Дьяченкога қарши кортга чиқди. Россиялик теннисчи дунё рейтингида 92-ўринни эгаллаб турибди. Абдураимова эса 181-поғонадан жой олган. Бир соату 22 дақиқа давом этган баҳсда Дьяченко 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Изоҳ (0)