Давлат думасидаги РЛДП фракцияси раҳбари Владимир Жириновский Россия президенти Владимир Путин билан учрашув чоғида Россиянинг фарзандсиз фуқароларига бепуштликдан даволаниш учун нафақа тўлашни таклиф этди. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Партия етакчиси фикрига кўра, бу чора туғилишни кўпайтиришда яхши омил бўлади. «Боласиз жуфтликларга маблағ берайлик. Улар фарзанд кўришга тайёр, аммо бунинг учун даволаниши керак, бунга эса пул керак бўлади», — дея ўз ташаббусини изоҳлаган Жириновский.
Изоҳ (0)