Москванинг Басман суди Давлат думаси депутати Илья Пономарёв билан биргаликда камомадда айбланаётган «Сколково» жамғармаси собиқ вице-президенти Алексей Бельтюковни сиртдан қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда суд матбуот хизматига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Суд ушбу қамоқ икки ойга белгиланганини маълум қилган. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Алексей Бельтюков депутат Илья Пономарёв ҳаракатларидан ўзи ҳам жабрланувчи эканини айтган. Терговчилар эса уларни жиноий шерик сифатида баҳоламоқда. Бельтюков 22 миллион рубль ўмарганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.
Изоҳ (0)