ШҲТ ва БРИКСга аъзо мамлакатларнинг биринчи Кичик бизнес форуми 2015 йилнинг 22—23 октябрь кунлари Уфа (Бошқирдистон)да бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Форумнинг асосий вазифалари тадбиркорликнинг қонунчилик ва молиявий кўмаги бўйича тажриба алмашиш учун ШҲТ ва БРИКС мамлакатлари ишбилармон доираларининг музокаралар майдонини ташкил этиш; кичик бизнес субъектларининг бозорга киришини осонлаштириш чораларини ишлаб чиқиш; минтақалараро инновацион ва инвестицион лойиҳаларни олға суриш механизмини ишлаб чиқишдан иборат.
Изоҳ (0)