Истанбулда намойишчилар билан тўқнашувлар чоғида бир полициячи отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Agence France Presse маълумотига асосланиб, «Европейская правда» хабар бермоқда.
Полициячи Муҳаммад Фотиҳ Сиври намойиш қатнашчиларидан бирини ушламоқчи бўлганида кўкрагига ўқ узилган. Уни дарҳол касалхонага жўнатишди, аммо олган жароҳатлари оғирлиги туфайли полициячи ҳаётдан кўз юмди.Уч кундан бери Истанбулда норозилик намойишлари давом этмоқда: улар 24 июль, жума куни полиция рейди давомида сиёсий гуруҳ иштирокчиси бўлган аёл ҳалок бўлгач, бошланган. Намойишчилар полицияга тош ва Молотов коктейли улоқтирди, улар эса шиддатли сув оқими, пластик ўқ ва кўздан ёш оқизувчи газ билан жавоб қайтарди.
Изоҳ (0)