Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россиялик синоптиклар момақалдироқ вақтида селфи олмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда «Фобос» об-ҳаво маркази мутахассиси Евгений Тишковецнинг сўзларига таяниб, «Говорит Москва» радиостанцияси хабар тарқатмоқда.

Фото: ntv.ru

Фото: ntv.ru

Мутахассиснинг сўзларига кўра, хавфсизлик чоралари нуқтаи назаридан момақалдироқ вақтида ҳар қандай электр асбоб-ускуналари, шу жумладан мобил телефонлардан фойдаланиш ҳам тақиқланади.

Момақалдироқ вақтида ҳимояланган бинолар ичида бўлиш тавсия этилди. Бундан ташқари, ноқулай об-ҳаво ўтиб кетишини машинанинг металл қисмларига тегиб кетмасдан автоулов ичида кутиш мумкинлиги таъкидланди.

Момақалдироқ бўлаётганида соябон билан юриш, якка дарахт остига беркиниш, ҳовузларда чўмилиш, очиқ ҳавода спорт билан шуғулланиш мумкин эмаслиги қайд этилди. Чунки истаган вақтда яшин уриши хавфи мавжуд.

Москвада 27 июль куни эркак киши яшин уриши натижасида ҳаётдан кўз юмди. Россия пойтахтида ноқулай об-ҳаво шароити яна бир неча кун кузатилиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар