Германия канцлери Ангела Меркель «Тристан ва Изольда» операси постановкаси премьерасида курсидан йиқилиб тушди, дея хабар бермоқда Bild нашри.
Ҳодиса Байройтдаги анъанавий фестивалда содир бўлди. Антракт чоғида Меркель Фестшпильхаус театри ресторанига кофе-брейк учун борди ва у ерда курсидан тушиб кетди. Дастлаб, канцлер ҳушидан кетгани туфайли йиқилиб тушгани хабар берилган бўлса, кейинроқ қабул чоғида ОАВ вакилларига Германия ҳукумати раҳбарининг йиқилиб тушишига синиқ курси сабаб бўлгани маълум қилинди.
Меркелга бошқа курси келтириб беришгач, у кофе-брейкни давом эттирди. Антрактдан сўнг Вагнер операсини охиригача томоша қилди ва журналистларга спектакль унга ёққанлигини айтди.
Изоҳ (0)