Сомали пойтахти Могадишо шаҳрида рўй берган кучли портлаш натижасида камида олти киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» маҳаллий полиция вакилига таяниб.
Портлаш шаҳар марказида, «Жазира» меҳмонхонаси яқинида содир бўлган.
Сомали хавфсизлик хизмати меҳмонхона яқинидаги портлашни террорчилик ҳаракати деб баҳоламоқда. Ҳодиса юзасидан жавобгарликни «Аш Шабоб» экстремистик гуруҳи ўз бўйнига олди. Радикаллар бундан аввал ҳам бир неча марта «Жазира» меҳмонхонасига ҳужум уюштирган.
Изоҳ (0)