Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

КХДР етакчиси Ким Чен Ин отаси Ким Чен Ир а бобоси Ким Ир Сеннинг мўмиёланган жасадлари сақланадиган Кимсуан ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС». Давлат раҳбари шу тариқа 1950—1953 йиллардаги Корея уруши якунланганининг 62 йиллигини нишонлади.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Ташриф ярим тунда бўлиб ўтди, Ким Чен Инни ҳарбий қўмондонлик вакиллари кузатиб борди.

«Маросим иштирокчилари америкалик империалистлар билан курашда ғолиб чиқиб, икки марҳум етакчи интилган миллатлар бирлашувига эришишга қасамёд қилди», — дейилади Корея Марказий телеграф агентлиги хабарида. Бошқа тафсилотлар келтирилмади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар