Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси инспектори ўз ҳаётини хатарга қўйиб, тўқнашув олдини олди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».

Фото: gazeta.ru

Фото: gazeta.ru

Ҳодиса Абакан — Ак-Савурак трассасида содир бўлди. Тўққизта автобус Йўл-патруль хизматининг патруль машиналари ҳамроҳлигида болаларни ёзги соғломлаштириш оромгоҳларидан олиб кетаётган эди. Кутилмаганда рўпарадан енгил автомашина учиб келди. Полициячи унга ўз машинасини тўсиқ қилиб қўйди ва шу тариқа, болаларни автоҳалокатдан сақлаб қолди.

Қарама-қарши тўқнашув натижасида патруль машинаси металл уюмига айланди. Инспектор кўплаб оғир жароҳатлар олди, у айни пайтда касалхонада ётибди.

Йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарган хорижий русумдаги машина ҳайдовчиси ва тўрт нафар йўловчиси ҳам жабрланди, улар орасида ўн ёшли бола ҳам бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Италия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди (фото) 
Қирғизистон
“Росатом” яна бир Марказий Осиё давлатида АЭС қурмоқчи
Маҳаллий
Андижонда ўғли ўлдириб, каналга ташлаб юборилган отанинг мурдаси Фарғонадан топилди