Тошкентдаги Жисмоний тарбия институтига кириш имтиҳонларида етарлича балл тўплай олмаган Сардор исмли абитуриент узоқ вақт ҳужжатларини қайтариб олмади. У қўшимча квоталарга илинишга умид қилганди, деб ёзади «12news.uz».
Шу билан бирга у Яшнобод туманидаги махсус мактаб-интернетда футбол билан шуғулланишда давом этди. Сардорнинг дўсти Шавкат уни институтда ишлайдиган мураббий билан таништириб қўйди. Сардорнинг отаси Рашид ва унинг ҳамкасби Илҳом ўз фарзандларини институтга қўшимча квоталар асосида киритиб қўйиши учун мураббийга 8 минг доллар берди. Мураббий бу пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборди.
Кейин эса болаларнинг ўқишга киргани тўғрисида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, шартномани тўлаш учун квитанция берди. Унда мураббийга тегишли «Хуш келибсиз» фирмасининг ҳисоб рақами кўрсатилганди.
«На посту» газетаси ёзишича, шундан сўнг мураббий телефон қўнғироқларига жавоб бермай қўйган. Рашид ва Илҳом милицияга мурожаат қилган. Фирибгар қўлга олинган, жабрланувчиларнинг пуллари эса қайтарилган.
Изоҳ (0)