Йўловчилар оқими кўпайганлиги сабабли Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналиши бўйича ҳаракатланувчи «Афросиёб» тезюрар поездларида қўшимча рейслар жорий қилинди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
27 июлдан бошлаб 760/759-рақамли «Афросиёб» поездлари ҳар куни қатнайди. Поезд Тошкентдан соат 07:00 да, Самарқанддан эса 17:00 да йўлга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача «Афросиёб» поездлари фақат шанба ва якшанба кунлари 2 мартадан қатнаётганди.
760/759-рақамли поездлардан ташқари 762/761-рақамли поездлар ҳар куни Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналиши бўйича ҳаракатланади.
Изоҳ (0)