25 июль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ЖЧ—2018 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда қитъалараро плей-офф босқичи учун қуръа ташлаш жараёни ҳам ўтказилди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Унга кўра, Осиё қитъасининг бешинчи жамоаси КОНКАКАФ (Шимолий ва Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси)нинг тўртинчи вакили билан тўқнаш келадиган бўлди. Ўз навбатида Океаниянинг энг кучли жамоаси Жанубий Американинг 5-термаси билан баҳслашади.
Қитъалараро плей-офф баҳслари 2017 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)