АҚШ ҳукумати, банк ва фондлари Африкада тадбиркорликни ривожлантириш учун жами 1 миллиард доллар маблағ ажратади, деб хабар беради «ТАСС».
«Африка дунёдаги энг тез ривожланаётган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Одамларнинг яшаш тарзи яхшиланмоқда», — деди АҚШ президенти Барак Обама ўзининг Найробидаги чиқишида.
Ажратиладиган маблағнинг ярмини ўз хусусий тадбиркорлигини бошлаш қийин бўлган аёллар ва ёшларга бериш мўлжалланган. АҚШ савдо вазири Пенни Прицкер сентябрь ойида Нью-Йоркда америкалик инвесторларнинг африкалик тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилишини эълон қилди.
Изоҳ (0)