Курдлар Туркия билан яраш сулҳи тугаганини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Эхо Москви». Бу авиаҳужумлар билан боғлиқ.
Туркия самолётлари ИШИД гуруҳи жангарилари билан бирга, уларга қарши кураш олиб бораётган курдлар жойлашган нуқталарни ҳам бомбардимон қилди.
Жангариларга қарши курашда АҚШ билан ҳамкорлик қилишга Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни яқинда содир бўлган теракт мажбур қилгани тахмин этилмоқда. Шу билан бирга, Туркия Сурия низоларида ҳал қилувчи ролни барибир ўйнай олмаслиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)