Кенияда янги туғилган чақалоқларнинг бир нечтасини АҚШ президенти Барак Обама самолёти шарафига Air Force One («Эйр форс уан») деб аташди, дея хабар бермоқда «ТАСС» маҳаллий ОАВларга таяниб. Америка етакчиси айни пайтда ўз отасининг ватани Кенияда бўлиб турибди.
Кениянинг Кисуму шаҳридаги туғуруқхонада дунёга келган болалардан бири Эйрфорсуан Барак Обама, яна бири шунчаки Эйрфорсуан деб номланди. «Мен Обаманинг Кенияга ташрифини абадий эслаб қолиш учун шундай исм қўйишга қарор қилдим», — деди Эйрфорсуан Барак Обаманинг онаси.
Шунингдек, янги туғилган қизчалардан бирига Мишель, яна иккисига АҚШ президентининг қизлари шарафига Малиа ва Саша деб ҳам исм беришди.
Изоҳ (0)