Мексикада яшин уриши оқибатида етти кишидан иборат оила ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса мамлакатнинг марказий қисмидаги Гуанахуато штатида юз берган. Момақалдироқ бошланган вақтда оиланинг барча аъзолари далада бўлган, улар дарахт панасига ўтган, шу вақт дарахтга яшин келиб урилган.
Ҳодиса натижасида уч аёл, шунингдек, тўрт нафар бола ҳалок бўлган. Болаларнинг энг кичиги уч, каттаси эса 14 ёшда бўлган.
Яқин орада бўлган яна икки киши зарб тўлқинидан жабр кўрган, бироқ уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ, дея хабар бермоқда Associated Press.
Изоҳ (0)