ФИФА собиқ вице-президенти ва Корея футбол ассоциацияси собиқ раҳбари Чон Монжун ФИФА президентлигига номзодини қўймоқчи, деб хабар қилади «Arena.uz».
«Август ойи ўрталарида ФИФА президентлигига ўз номзодимни қўймоқчиман. Агар имкони бўлса, бу иш Европада — жаҳон футболи марказида содир бўлади», — дея амалдор сўзларини келтиради ESPN.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА президентлиги учун сайловлар 2016 йил 26 февраль куни Цюрихда ташкилотнинг навбатдан ташқари конгресси вақтида ўтказилади.
Изоҳ (0)