Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви Москвадаги «Лужники» стадинида бўлиб ўтади. «РИА Новости» хабарига кўра, бу ҳақда Россия спорт вазири Виталий Мутко маълум қилди.
2018 йилги жаҳон чемпионати 14 июнь — 15 июль кунлари Россиянинг турли шаҳарларида жойлашган 12 стадионда бўлиб ўтади.
«‘ВТБ-Арена’ билан боғлиқ вариант ҳам кўриб чиқилди, бироқ ҳозирча қўлимизда мавжуд регламент бўйича ҳаракат қиляпмиз. Очилиш маросими жаҳон чемпионатининг очилиш ўйини олдидан ‘Лужники’ стадионида бўлиб ўтишини ҳозирдан аниқ айтиш мумкин», — деди Мутко.
Изоҳ (0)