Нуфузи жиҳатидан Кўҳна қитъада Чемпионлар Лигасидан сўнг иккинчи ўринда турувчи Европа Лигасида учинчи саралаш босқич жуфтликлари маълум бўлди, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Ўзбекистон термаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов тўп тепаётган Россиянинг «Краснодар» клуби бу босқичда Словакиянинг «Слован» жамоаси билан тўқнаш келади.
«Слован» 2-саралаш раундида икки ўйин натижасига кўра Ирландиянинг «ЮКД» клубини мағлуб этди. «Краснодар» дастлабки ўйинни ўз майдонида 30 июль куни ўтказади. Жавоб учрашуви 6 август куни Братиславада бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)