«Зенит» ҳужумчиси Александр Кержаков Лионель Мессининг фамилияси ёзилган, машҳур футболчининг ўз дастхати туширилган футболкани олди, деб хабар қилади «Sportbox.ru».
Кержаков Instagram тармоғидаги саҳифасида бундай совғани тақдим этгани учун жамоадоши, аргентиналик Эсекьел Гарайга миннатдорлик билдирди.
Кержаковнинг Санкт-Петербург жамоасидаги тақдири номаълумлигича қолмоқда. Клуб устози Андре Виллаш-Боаш унга муҳтожлик сезмаётганини маълум қилган.
Изоҳ (0)