Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Америка Қўшма Штатларида янги Knock Knock Live телешоуси оммалашиб бормоқда. Ушбу телелойиҳада машҳур инсонлар кимнингдир оиласига ташриф буюради ва катта суммадаги чекни топширади, деб хабар қилади «Sport.ua».

Фото: sport.ua

Фото: sport.ua

Кўрсатувнинг охирги сони қаҳрамони собиқ футболчи Дэвид Бекхэм бўлди. У қашшоқликда кун кўраётган собиқ футболчининг оиласига ёрдам беришга қарор қилди.

Бекхэм ташриф буюрган оиланинг бошлиғи мистер Гонсалес ёшлигида профессионал футболчи бўлган ва Мексика жамоаларидан бирида тўп сурган. Орадан маълум бир вақт ўтганидан кейин у оиласини боқиш учун спортни тарк этган ва қурилишга ишга кирган.

https://youtu.be/8n6WNa9jbik

Видеода Гонсалеслар оиласига Бекхэм кириб келган пайтидаги уларнинг эҳтиросларига гувоҳ бўлиш мумкин. Болалар ҳаяжондан йиғлаб юборди. Аввалига Дэвид оиланинг ҳар бир аъзосига биттадан iPhone совға қилди, кейин эса телефон қўнғироқлари ҳисобидан хавотирланмасликларини, ҳисоб олдиндан 10 йилгача тўлаб қўйилганини маълум қилди. Охирида эса футболчи Гонсалеснинг рафиқасига конверт тутқазди, унинг ичида эса 100 минг долларга чек бор эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар