Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов тўп тепаётган Украинанинг «Ворскла» клуби Европа Лигасининг учинчи саралаш босқичидан Еврокубокдаги иштирокини бошлайди, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Полтаваликларнинг бу босқичдаги рақиби кеча, 23 июль куни маълум бўлди. Унга кўра, «Ворскла» Словакиянинг «Жилина» клуби билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Учрашувлар 30 июль ва 6 август кунларига белгиланган.
«Жилина» (Словакия) – «Дачия» (Молдова) 4:2 (биринчи ўйин – 2:1)
Голлар: Вавро, 15, Качер, 50, Шкварка, 62, Паур, 85 – Кочук, 64, Леука, 87.
Изоҳ (0)