Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш департаменти билан ҳамкорликда шаҳарда 100 та махсус чиқиндихонани ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар беради «Zarnews.uz».
У ерда чиқиндини қабул қилувчи ишчилар ахлатларни пластмасса, картон, темир, ёғоч, шиша каби турларга ажратиб, махсус қутиларга жойлайди. Озиқ-овқат ва маиший чиқитларни эса контейнерларга қадоқлайди.
Бугунги кунда 20 та шундай чиқиндихона ишламоқда. Улар ҳар куни бўшатилиб, ахлат турларга ажратилиб, шаҳар ташқарисига чиқарилади. Шу сабабдан шаҳар аҳолиси чиқиндиларни махсус транспорт воситалари ёки чиқиндихонага олиб боришга кўникма ҳосил қилиши зарур. Кўчага ташланган ахлат нафақат табиатни заҳарлаши, балки шаҳар кўринишини ҳам бузиб туришини ёдда сақлаш лозим.
Изоҳ (0)