2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 12,635 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда, Давлат статистика қўмитаси ахборотига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Қўмита ахборотига кўра, 2014 йилнинг ҳисобот даврига (12,572 миллиард доллар) нисбатан ташқи савдо ҳажми 0,5 фоизга ўсган.
2015 йилнинг январь—июнь ойларида экспорт ҳажми 7,4 фоизга ўсиб, 6,359 миллиард долларни (2014 йил январь—июнь ойларида 5,919 миллиард доллар), импорт ҳажми эса 5,7 фоизга қисқариб 6,275 миллиард долларни (2014 йил январь—июнь ойларида 6,652 миллиард доллар) ташкил этди.
Мос равишда ташқи савдонинг ижобий салдоси 83,4 миллион долларга тенг бўлди.
Изоҳ (0)