АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Ричард Ҳоугланд Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ричард Ҳоугланд Ўзбекистонда икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказади. Унинг ташрифи 2015 йилнинг 23 июль куни кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ричард Ҳоугланд 2014 йилда ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрганди.
Изоҳ (0)