21 июль куни Тошкентда Huawei компаниясининг LTE Forum 2015 форуми очилди, у Ўзбекистонда LTE (4G) технологияли кенг полосали мобил интернетни ривожлантириш мавзусига бағишланади. Форум доирасида 4.5G ва 5G технологиялари базасидаги мобиль тармоқлар эволюцияси муҳокама этилади.
Форумда Huawei компанияси экспертлари, жумладан Россия, Қозоғистон, Туркия ва хитойлик экспертлар сўзга чиқиб, мобил алоқа бўйича жаҳон саноатидаги йўналишлар, LTE технологиясини жорий этишдаги жаҳон тажрибаси ҳақида гапирди.
Шунингдек, форум доирасида Ўзбекистон операторлари тармоқларида кенг полосали интернет технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришга боғлиқ долзарб ва амалий масалалар муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)