Истанбулнинг марказий қисмидаги ресторанлардан бирида номаълум шахснинг ўт очиши натижасида ресторан ишчиси ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар беради.
Ҳодиса 21 июль, сешанба тонгида Шишли туманида жойлашган ресторанда юз берди. Номаълум кишининг ўқ отишидан тўрт киши яраланиб, улар касалхонага етказилди. Кўксидан ўқ еган ресторан ишчиси касалхонада ҳалок бўлди.
Полиция далилларни тўплаш мақсадида ресторан атрофини ўраб олди. Воқеа жойидан яширинган гумонланувчи қидирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Истанбул шаҳрида юз берган отишма натижасида беш киши, шу жумладан, бир нафар сайёҳ яраланган эди.
Изоҳ (0)