Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

21 июль, сешанба куни Ироқ пойтахтида рўй берган икки теракт оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бағдод полицияси маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: ru.tsn.ua

Фото: ru.tsn.ua

Биринчи теракт шаҳарнинг шарқий қисмидаги Ал-Жадида ҳудудида содир этилди: миналаштирилган автомобилнинг портлаши туфайли 17 киши қурбон бўлди, 43 киши жароҳатланди.

Пойтахт жанубидаги даҳалардан бирида машина портлатилиши натижасида эса яна икки ироқлик ҳаётдан кўз юмди.

Ушбу терактлар учун масъулиятни ҳозирча бирорта гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар