Габоннинг Франциядаги элчихонаси мамлакат ҳукумати «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига 3,5 миллион евро тўлаганини рад этди, деб хабар қилади «Championat.com».
Олдинроқ France Football нашри Мессининг Порт-Жантилда қурилаётган стадионнинг биринчи ғиштини қўйиш маросимида иштирок этгани учун 3,5 миллион евро миқдорида пул олганини хабар қилганди. Мессининг ташрифини Габон президенти Али бен Бонго Ондимба билан яқин таниш бўлган «Антальяспор» ҳужумчиси Самуэл Это’O уюштирди.
«Габон Республикаси Мессига пул бергани ёки бермоқчи эканлигини қатъиян рад этади», — дейилади Габоннинг Франциядаги дипломатик хизмати баёнотида.
Изоҳ (0)