Испаниялик уч журналист Сурия ҳудудида йўқолиб қолди. Улардан тўққиз кундан бери ҳеч қандай дарак йўқ. Бу ҳақда EFЕ агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентликка Испания журналистлар ассоциациялари Федерацияси раиси Эльсу Гонсалеснинг маълум қилишича, Анхель Састре, Хосе Мануэль Лопес ва Антонио Пампльегари 10 июль куни Туркиядан Сурияга ўтган. Орадан икки кун ўтиб, улар билан алоқа узилган.
Испания ташқи ишлар вазирлигида «муаммодан хабардор эканликлари» ва «вазиятга ойдинлик киритишга уринишаётганини» таъкидлашган.
Изоҳ (0)