Туркманистонда дунё бўйича кашандаларнинг энг кам фоизи (аҳолининг 8 фоизи) қайд этилган. Бу ҳақда 21 июль, сешанба куни Ашхободда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) бош директори Маргарет Чен маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Саломатлик» давлат дастурининг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилган халқаро тиббий анжуманда қатнашган бош директор мамлакат ва ташкилот ўртасида чекишга қарши кураш борасидаги ҳамкорлик самарали кечаётганини билдирди.
«2011 йил мартида БССТнинг тамакига қарши кураш конвенциясига қўшилдингиз. Ташкилотимизнинг яқинда ўтказган тадқиқотлари эса Туркманистонда аҳолининг атиги 8 фоизи чекишини кўрсатди. Бу бутун дунёдаги энг паст кўрсаткич», — дея таъкидлаб ўтган Чен хоним.
Изоҳ (0)