Россия БМТ Хавфсизлик кенгашига Донбассдаги Boeing авиаҳалокати бўйича ўз резолюцияси лойиҳасини тақдим этди, дея хабар бермоқда «Kommersant.ru».
«Биз консультация ўтказиш жараёнидамиз. Биз ўз резолюциямиз лойиҳасини тақдим этдик. Буни муҳокама қилиш учун йиғилиш чақирдик», — деди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Малайзия БМТнинг Донецк яқинида Boeing’нинг ҳалокатга учрагани тўғрисидаги иш бўйича халқаро трибунал ташкил этиш ҳақидаги резолюцияси лойиҳасини ишлаб чиққан эди.
Изоҳ (0)