19 июль, якшанба куни 2011 UW-158 астероиди ерга максимал яқин масофада учиб ўтди, деб хабар беради «Koresspondent.net». Ҳодиса астероиднинг таркиби туфайли кўплаб қизиқишларга сабаб бўлди.
Астрономларнинг аниқлашича, ушбу самовий жисм ядроси,5,4 триллион доллар қийматга эга бўлган, юз миллион тоннага яқин платина ва бошқа қимматбаҳо минераллардан таркиб топган.
Диаметри бир километрдан камроқ бўлган астероид Ердан 2,4 миллион километр масофада учиб ўтди. Бу Ердан ойгача бўлган масофадан олти марта узоқроқдир.
Изоҳ (0)