Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши велоспорт бўйича мамлакат терма жамоаси ва спортчиларни тайёрлаш марказлари учун 157 дона велосипедларни сотиб олди, деб хабар қилади «Gazeta.uz».
Велоспорт федерациясининг минтақавий бўлинмалари орқали Хоразм, Самарқанд, Фарғона, Наманган ва Сирдарё вилояти олимпия захиралари коллежи ўқувчилари велосипедлардан фойдаланиши мумкин.
Велосипедлар яна Республика олимпия захиралари коллежи, Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига ҳам берилди.
Ўзбекистонлик спортчилар нуфузли мусобақалардан бир неча марта шоҳсупага кўтарилган. Жорий йилдаги энг юқори натижани Тимур Гумеров Осиё чемпионатида қайд этди. У чемпионлик унвонини қўлга киритишдан ташқари Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинлари лицензияси учун муҳим бўлган рейтинг очколарини ҳам тўплади.
Изоҳ (0)